UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  4 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  2 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  1 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  12 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0

Андрей Фёдоров: "Бу ўртоқлик ўйини эмас!" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Бу ўртоқлик ўйини эмас!"

"Локомотив" - "Ал Райян" учрашуви якунланганидан кейинги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Фёдоров ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси Тимурхўжа Абдухолиқов иштирок этди.

- Биринчи навбатда "Локомотив"нинг барча мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ҳозирги ҳолатда бу ўйин бизга ҳеч нима бермасди, буни кеча ҳам таъкидлагандим. Оз бўлсада мухлислар келганига раҳмат. Кеча менга бу ўйин деярли ўртоқлик мақомида ўтишини ва қандай қилиб футболчиларга иштиёқ беришимни айтишганди. Бу ўртоқлик ўйини эмас! ОЧЛ ўйинлари кўп бўлмайди. Ҳа, ўйин жуда ёмон бошланди. Маъмурнинг бу хатосини унинг ўйин амалиёти камлиги билан боғлаган бўлардим. Асосийси, таслим бўлмадик ва асабийлашмасликка интилдик. Танаффусда футболчиларга хотиржам бўлиш кераклигини айтдим. Иккинчи бўлим бошидан, балки бутун бир тайм давомида ўйинни назорат қилдик ва ҳужумларни ажойиб якунлай олдик. Бу эса ғалабага олиб келди. Йигитларнинг ғалабага чанқоқлиги юқори эди. Ҳа, бунга қадар кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Ғалаба 3 очкодан бошқа ҳеч нима бермаслигини барча билса ҳам, футболчиларга ғалаба қозониш шарт эканлигини ва ўзимизни йўқотиб қўймаслигимизни, Ҳар доимгидек ўйнаш кераклигини тушунтирдим. Айта оламанки, бугун камроқ хато қилдик.

Тимурхўжа Абдухолиқов: - Тўғри, ғалаба ҳеч нимани ҳал қилмасди. Аммо Ғалаба ҳар доим яхши ҳиссиётлар беради. Ўйинга келадиган бўлсам, 2:0дан кейин уйғондик, қайтишга ҳаракат қилдик. Унга қадар биз концентрацини йўқотиб қўйдик. Албатта, кейинчалик ўзимизга келиб, кетма кет голлар урдик.

- ОЧЛнинг ушбу мавсумида 5та гол урдингиз. Хўш, халқаро майдондаги ўйинингиздан қониқдингизми?
5та гол урасизми, 10та урасизми бунинг фарқи йўқ. Гуруҳдан чиқиш керак эди. 2016 йилда 3та гол урган бўлсак ҳам, гуруҳдан чиққандик. Бу мавсум эса вазифа бажарилмади.

Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика