UZ

Сўнгги янгиликлар

07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  2 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  1 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  2 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  16 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  8

Андрей Демченко: "Хатоларимиз сабабли ютқаздик" Янгиликлар

Андрей Демченко: "Хатоларимиз сабабли ютқаздик"

Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Обод" - "Сўғдиёна" (2:4) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Демченко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Учрашувда биринчи бўлиб гол ўтказиб, кейин уни ғалабага айлантирганимиз кишини қанчалик хурсанд қилган бўлса, якунда ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмаганимиз, шунчалик хафа қилди. Ваҳоланки, биз шу куни майдонга фақат ғалаба учун чиққандик ва қолаверса, бунга лойиқ ўйин намойиш қилгандик, бироқ айрим сабаблар якунда бир очкодан ҳам маҳрум бўлишимизга олиб келди.

Хўш қандай сабаблар? Эътибор берган бўлсангиз, ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин йигитлар ҳужумга ўтиб кетишди ва ўз-ўзидан ҳимояда бўш зоналар пайдо бўлди. Рақиб бундан унумли фойдаланди. Дарвозамиз томон йўллаган аниқ зарбаларининг деярли 95 фоизи голга айланди. Ҳужумга ўтдик, аммо ҳимояда тартибли ҳаракат қила олмадик. "Концентрация"ни йўқотдик. Боз устига, йигитларга чарчоқ аломатлари ҳам кузатилди. Балки беллашув 16:00да бошлангани ҳам бунга сабабдир?! Яна билмадим. Энг асосийси сабаб шуки, ўз хатоларимиз туфайли ғалабани қўлдан чиқардик.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика