UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  0 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   36 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  7 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0

Андрей Демченко: "Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиш... алам қилади" Янгиликлар

Андрей Демченко: "Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиш... алам қилади"

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Олмалиқ" - "Обод" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Демченко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Сўнгги дақиқаларда мағлубиятга учраш ҳар доим ёқимсиз бўлган. Лекин бу футбол! Футболда вазият ҳар сонияда ўзгариб кетиши мумкин, шунинг учун ҳам бу ўйин барчага ёқади. Бугунги мағлубиятимиз ҳақида нима дейман? Бугун уч очко қўлга киритишимиз учун бизга ҳеч ким ҳалақит бергани йўқ. Шунчаки, вазиятлардан фойдалана олмаслик, бу борадаги кўрсаткичнинг жуда пастлиги ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмаслигимизга олиб келди. Ваҳоланки, "Олмалиқ" дарвозасини ишғол қилишимиз учун бизда анчагина имконият бўлди.

Футболчиларим чарчаб қолдими? Бу футболда бўлиб турадиган ҳолат. 90 дақиқа, бундай босимдаги учрашувнинг охирида ўйинчиларда чарчоқ бўлиши табиий, керак бўлса, мезбонларда ҳам бу сезилди. Шундай бўлса-да, йигитлар ғалабани "юлиб" олишга, Олмалиқдан уч очко билан қайтишга ҳаракат қилди. Аммо фойдалана олмадик. Аксинча, биттагина вазиятда "концентрацияни" йўқотишимиздан мезбонлар бундан фойдаланишди.

Мезбонлар стандарт вазиятларга, қисқа ва узоқ масофаларга тўп узатишга асосланган ўйин намойиш қилишини билардик. Биз бунга жуда яхши тайёргарлик кўргандик. Ўйлайманки, бир-икки вазиятни инобатга олмаса, аксар дақиқарда бу борада рақибга имконият берганимиз йўқ.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика