UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  4 19:00U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23 (матнли трансляция)  6 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  0 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  4 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  4 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  1 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  3 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  3 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   1 14:59Ибрагимович "Аякс"га ўтишга яқин  1 14:28Депай ёзда эркин агентга айланиши мумкин  0 14:01"Челси" Беллингемни нишонга олди. "Реал" бунга муносабатини билдирди  8

Андрей Демченко: "Агар битта ўйинни ютсак ҳаммаси жойига тушади" Янгиликлар

Андрей Демченко: "Агар битта ўйинни ютсак ҳаммаси жойига тушади"

Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган "Обод" - "Бухоро" (2:3) учрашувидан кейин матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Обод" бош мураббийи Андрей Демченко саволларга жавоб қайтарди. 

- Ғалаба қозонмас экансан, ҳатто журналистлар ҳам камайиб кетади, - дея сўз бошлади украиналик мутахассис. - Футболда ҳамма нарса натижага боғлиқ: ҳаёт, оила, машғулот, раҳбарият муносабати. Ютсанг зўр, ютқазсанг муаммолар келиб чиқаверади. Энди ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, футболчиларимиз қандайдир чуқурликка тушиб қолгандек бўлишди. Балки уларни Қўқондаги мағлубият тушкунликка тушириб қўйгандир. Натижада иккита оддий голни ўтказиб юбордик. Футболчиларда ҳаяжон бор ва бунинг таъсирида ўйин тизгини қўлдан чиқарилди. Лекин иккинчи таймда кўрдик, бизда куч бор, йўқса иккита гол ура олмасдик. 

- Ўтказиб юборилган голларда ким айбдор: дарвозабонми ё ҳимоя чизиғими? 
- Голлар одатда элементар хатолардан бошланади ва бунда ҳаммани айблаш мумкин. Битта хато занжирдек бир-бирига боғланиб якунда голга олиб келиши мумкин. Дарвозабон эса халқанинг охирги тугмаси ҳисобланади.  

- Сизнингча, жамоа ўсяптими? 
- Аввалги иккита ўйинда гол ура олмагандик, бугун эса уддасидан чиқдик. Шуни айтишим мумкин, биз тўғри йўлдамиз. Жамоа ўсяпти, лекин натижа кўрсатиш учун бизга вақт керак. 

- "Бухоро" "Обод"дан қайси томонлама кучли кўринди? 
- Уларда ўйин яхши қўйилган экан, ҳозирча ўзимиз ҳақида бундай дея олмайман. 

- Ўзбекистонга келиб учта ўйин ўтказдингиз ва учаласида ҳам мағлуб бўлдингиз. "Обод" бошқалар олдида ростан кучсизми? 
- Футболда ҳамма статистикага қараб баҳо беради. Одамларда учта ўйин - учта мағлубият, демак "Обод" кучсиз экан тасаввур бўлиши мумкин. Лекин шуни ишонтириб айтаманки, биз ҳеч ким учун совға бўлмаймиз. 

- Яқинда миллий терма жамоамизнинг ўйинлари туфайли олий лигада танаффус юзага келади. Бу жамоангиз учун фойдали бўлиши мумкинми? 
- Ҳозирги ҳолатда танаффус бизга фойда беради деб ўйлайман, чунки жамоани иккинчи давра бошланишига ўн кун қолганида туздик ва футболчилар бир-бирларини тушуниб кетиши учун вақт керак. Учиб кетаётган самолётни тўхтатиб таъмирлашнинг иложи йўқ, уни аввал ерга қўндириш керак. Танаффус ҳам биз учун ерга қўнадиган пайт бўлади ва ўз камчиликларимизни билиб оламиз. 

- Балки "Обод"нинг таваккал ўйнагани маъқулдир, ўхшаса ўхшади - ўхшамаса йўқ. 
- Шунчаки омад келиб қолар деган маънода тўп тепишдан фойда йўқ. Жамоа ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз услубига таянган ҳолда ҳаракат қилиши керак. Пойдевор бўлмаса уй тез йиқилади, футболда ҳам шундай. Умид қиламанки, битта ғалабага эришсак ҳаммаси жойига тушади. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика