UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  0 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  0 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  2 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  4 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  20 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  45 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15

Андрей Фёдоров “Нефтчи”да иш бошлади! Янгиликлар

Андрей Фёдоров “Нефтчи”да иш бошлади!

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, Фарғона футболи тарбияланувчиси Андрей Фёдоров куни-кеча “Нефтчи” ФК қароргоҳига ташриф буюрди.
Профессионал футболчилик фаолиятининг илк йилларини айнан “Нефтчи”да ўтказган Фёдоров жамоа базаси ва стадиони билан танишиб чиқди ва умуман ўзи учун қадрдон бўлган клубнинг бугунги куни билан қизиқди.

 1998 йили футболчилик фаолиятида туб бурилиш ясаб, Россия чемпионатига йўл олган Фёдоров у ерда ўзига яраша ҳурмат қозонгани барчага яхши маълум. Айниқса унинг “Рубин”да футболчи сифатида ўтказган 8 мавсуми самарали кечган десак муболаға бўлмайди. Козон жамоаси таркибида 100дан зиёд учрашувда майдонга чиқиб, ўз активига 15та гол ёздириб қўйган собиқ ҳимоячи 2012 йилдан айнан ушбу “Рубин” клубида селекция бўлими бошлиғи сифатида иш бошлади.

Жамоанинг собиқ бош мураббийи Қурбон Бердиевнинг яқин маслаҳатчиларидан бири бўлган Андрей Витальевич ўзи учун янги бўлган лавозимда бир йил ишлади.

Яқинда Фёдоров “Нефтчи” ФК офисида бўлиб, клуб раҳбарияти билан учрашди. Ўзаро суҳбатдан сўнг, Андрей Витальевичнинг жамоамиз мураббийлар штабида ишлаши маълум бўлди.

 

Фёдоров эндиликда бош мураббий Мурод Исмоиловга яқин маслаҳатчи мураббий сифатида ёрдам беради ва шу билан бирга селекция ишлари бўйича ҳам шуғулланувчи шахсга айланди.

 

Ёдингизда бўлса клуб раиси Тоҳир Кападзе “Нефтчи”да иш бошлаган кезларида жамоага маҳаллий мураббий ва футболчиларни жалб этиш асосий мақсадларидан бири эканлигини айтиб ўтганди. Кўриб турганингиздек “Нефтчи” таркибида илгари футболчи сифатида 100дан ортиқ учрашувда майдонга тушган Фёдоров эндиликда мураббий сифатида жамоага хизмат қиладиган бўлди.

Унинг жамоада иш бошлашини клуб раиси қуйидагича изоҳлади: - Ҳаммага яхши маълумки, Андрей Фёдоров Фарғона футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг футболчи сифатида эришган ютуқлари таҳсинга лойиқдир. Албатта бундай профессионал ёш мураббийнинг жамоамизда фаолият юритиши фойдадан холи эмас. Фёдоровнинг бой тажрибаси “Нефтчи”га асқотади. Шунинг учун ҳам уни мураббий сифатида жамоага қайтаришга қарор қилдик - дейди Тоҳир Кападзе.   


Дарвоқе, бугун машғулотдан олдин Андрей Витальевич мураббий сифатида футболчиларга таништирилади.

Маълумот учун:
Фёдоров Андрей Витальевич
Туғилган йили: 10.04.1971
Туғилган жойи: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри
Фуқаролиги: Ўзбекистон, Россия
Бўйи: 185
Вазни: 80

Футболчилик фаолияти:

Жамоа

Йили

Ўйин

Гол

“Автомобильчи” (Ўзбекистон/Қўқон)

1989-1991

44

2

“Нефтчи” (Ўзбекистон/Фарғона)

1992-1995

114

31

“Нефтчи” (Ўзбекистон/Фарғона)

1997

24

5

“Алания” (Россия/Владикавказ)

1998-1999

42

1

“Балтика” (Россия/)

1999

14

0

“Рубин” (Россия/Қозон)

2000-2008 

127

15

Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолияти:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси

1994-2006

65

7

Мураббийлик фаолияти:

"Рубин"да селекция бўлими бошлиғи

2012-2013


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика