UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00"Реал Мадрид" "Лейпциг" ҳимоячисини ўзининг асосий трансфер мақсадига айлантирди  2 08:29ПСЖ "Астон Вилла" тўпуарарини ўз сафида кўрмоқчи  0 08:10БУМ! Криштиану Роналду "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин   7 07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  1 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" охирги дақиқада гол уриб, ПСЖдан ғалабани юлиб олди. "Арсенал" "Интер"га ютқазди  12 02:55ЕЧЛ. "Барселона" "Црвена Звезда" дарвозасига бешта гол урди, "Бавария" "Бенфика"ни мағлуб қилди ва бошқа натижалар  26 01:00ОЧЛ 2. "Насаф" Голбаннинг хатолари сабаб мағлуб бўлди  5 00:53Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Плей-оффга чиқиш имкониятларимиз кескин камайиб кетди"  9 23:49"Ал Ҳилол" Неймар энг камида бир ойга сафдан чиққанини тасдиқлади  0 23:23ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" "Қувайт СК"ни мағлубиятга учрата олмади. Бу "Насаф"нинг имкониятларини бироз оширди (гуруҳдаги вазият)  13 22:55Россия кубоги. "Рубин" ва ЦСКА чорак финалнинг илк баҳсида дуранг қайд этди. Файзуллаев 71, Раҳмоналиев 85 дақиқа ҳаракат қилди  5 22:30Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида ойнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  9 21:53"Ал Ҳилол" Неймардан қутулиш ҳақида ўйламоқда  8 21:36Қатар термаси Ўзбекистонга қарши ЖЧ саралашидан ўрин олган ўйин учун қайдномасини эълон қилди  13 21:00ОЧЛ 2. "Насаф" ўз майдонида Иордания клубига мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини камайтириб юборди  263

Андрей Бакланов: “Мақсадимиз ярим финалга чиқиш эди” Янгиликлар

Андрей Бакланов: “Мақсадимиз ярим финалга чиқиш эди”

Тошкентда ўтказилаётган ЎзПФЛ Кубогининг ¼ финал қисмида “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” ўйини бўлиб ўтди.
Эътиборлиси мазкур учрашувда қўқонликларнинг тажрибали дарвозабони Андрей Бакланов 4та пенальтини қайтаришга эришди. Бунинг натижасида унинг жамоаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Учрашувдан сўнг Бакланов ўйин ҳақида қисқача фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин яхши ўтди. “Бунёдкор” ёшлари ҳам ғалаба учун курашди. Лекин тажриба борасида “Қўқон-1912” рақибдан кучлироқ эди. Қолаверса мақсадимиз ҳам бугун ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш эди. Шунинг учун баҳсга астойдил тайёргарлик кўргандик. Тўғри, бу каби турнирларда натижа асосий ўринга чиқмайди. Лекин ишқибозлар биздан доим ғалаба кутади.

- Пенальтилар серияси бу – лоторея демакдир. Биласизми унда кўпинча менга омад кулиб боқади. 11 метрлик зарбаларини қайтаришнинг ҳеч қандай сири йўқ. Фақат тўп йўналишини олдиндан ҳис қилиш қобиляти эвазига омадли бўлишингиз мумкин. Албатта бугун жамоамга фойда келтирганимдан хурсандман – дейди Андрей Бакланов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика