

24 ёшли португалиялик 2016 йил "Валенсия"дан "Барселона"га ўтган эди. Каталонияликлар футболчи учун 35 млн. евро тўлаган. Гомеш "Барселона"даги дебют мавсумида асосий таркиб футболчиси бўла олмади. У ЛаЛигадаги 17та учрашувдагина баҳсни асосий таркибда бошлади. Кейинги мавсум Гомеш бошланғич таркибда янада кам кўрина бошлади. Ярим ҳимоячи Испания чемпионатининг 6та учрашувида илк дақиқадан ўйнади.
Омадсиз мавсумдан сўнг Гомеш фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттирмоқчи. "Шпорлар"дан ташқари унга "Арсенал" ва "Валенсия" қизиқиш билдирмоқда.



