


31 ёшли ганалик яқин орада Доҳага учиб боради ва шартномага имзо чекади.
Айю "Ал Садд"га эркин агент сифатида ўтмоқда. У 2015 йилнинг июлидан 2021 йилнинг майигача "Суонси"да тўп тепди.
Форвард 2020/21 йилги мавсумда 47 ўйинда 17 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Садд" устози "Барселона" ҳамда Испания терма жамоаси собиқ футболчиси Хави ҳисобланади. Шунингдек, жамоада Хавининг ватандоши Санти Касорла ўйнашини айтиб ўтиш жоиз.



