Андорра – Уэльс. Рэмзи жароҳат олди

Narzulla Saydullayev
10 сен 2014
«Арсенал» ва Уэльс терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи Евро-2016 саралаши доирасидаги Андоррага қарши ўйинда (2:1) жароҳат олди.
23 ёшли футболчи сунъий майдонда кечган ўйинда рақиб билан тўп учун курашда тўпиғини шикасталб олди ва учрашувни охирига етказа олмади.

Уэльс бош мураббийи Крис Коулмэннинг айтишича Рэмзининг ҳақиқатдан ҳам тўпиғида жароҳат бор, бироқ унинг қанчалик оғирлигини маълум эмас, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

«Арсенал» навбатдаги ўйинларни «Манчестер Сити» ва Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши ўтказади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru