"Андижон"нинг 429 дақиқалик "қуруқ серияси" якунланди

Narzulla Saydullayev
12 апр 2014, 18:33
Азамат Абдураимов бошчилигидаги "Андижон" клуби олий лиганинг 5-турига келиб мавсумдаги илк голини урди.
"Динамо"га қарши ўйининг 69-дақиқасида Анвар Ражабов "бургутлар"нинг 2014 йилдаги дастлабки голига муаллифлик қилди. Ражабов учрашувда дублга эришганини таъкидлаш лозим. Баҳс "Динамо"нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

"Андижон" дастлабки тўртта ўйинда (360 дақиқа) ва 5-турнинг 69 дақиқасида гол ура олмади. Шу тариқа, "бургутлар"нинг "қуруқ серияси" 429-дақиқага келиб тўхтади.

2014 йилги олий лигада гол ура олмаган клуб қолмади.


Нарзулла Сайдуллаев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia