UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатачи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  2 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  1 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  2 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  11 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  12 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  10

"Андижон"га Белошапка, Визавер ҳамда Ғаффоров келди Янгиликлар

"Андижон"га Белошапка, Визавер ҳамда Ғаффоров келди

Иккинчи даврада бор эътиборини кучлилар сафида қолишга қаратадиган "Андижон" шунга монанд таркибни кучайтиришга уринмоқда.
Жамоада юз бераётган ўзгаришлар билан сайтимиз орқали кун ора сизларни хабардор этиб бормоқдамиз.

Бургутлар сафида кеча яна янгилар келиб қўшилди. Булар Борис Белошапка ва Виталий Визавердир. Мухлислар яхши билса керак, Белошапка "Андижон" учун бегона эмас. Сабаби илгари Борис Иванович футболчилик даврида айнан "Андижон" дарвозасини қўриқлаганди. Шунингдек украиналик собиқ посбон фаолияти мобайнида "Қизилқум"да ўйнаганини айтиб ўтиш керак. Унинг ўша даврларда юртимизга келишига эса айнан Сергей Шевченко сабаб бўлганди. Шевченко ва Белошапка йўллари эндиликда яна "Андижон"да кесишмоқда. Фақат бу сафар Борис Иванович жамоа мураббийлар штабида ишлайди.

"Андижон" бош мураббийи ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида ўзи яхши билган Виталий Визаверни ҳам янги жамоасига таклиф этди. Бунгача Украинанинг асосан биринчи ва иккинчи лигасида ўйнаган 35 ёшли футболчи душанба куни клуб лагерида пайдо бўлди. "Авангард"нинг собиқ ўйинчисига айланган Визавер ўз вақтида Россия биринчи дивизионида ҳам тўп тепган.

Бундан ташқари сурхондарёлик Сайриддин Ғаффоров ҳам куни-кеча Андижон йиғинига келиб қўшилди. Ўз вақтида Шўртан ёшлар жамоасида ўйнаган футболчи охирги пайтларда фаолиятини Тожикистон чемпионатида олиб бораётган эди. Чапақай футболчи ўзидан яхши таассурот қолдира олса, иккинчи даврада "Андижон" учун ўйнайди.  

Шунингдек яқин кунларда яна бир нечта футболчилар таркибга келиб қўшилиши кутилмоқда. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика