UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  4 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  5 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9

“Андижон”: Усмонов қайтди, Муллажонов кетди Янгиликлар

“Андижон”: Усмонов қайтди, Муллажонов кетди

Теглар :  Андижон
Андижонликларнинг йиғини ўз қароргоҳида давом этмоқда. Машғулотлар бош мураббий Эдгар Гесс бошчилигида ўтказилмоқда.

Дарвоқе, ушбу мураббийнинг сўнгги пайтларда клубдан кетиши ҳақида гап-сўзлар кўпайиб кетганди. Айтишларича Эдгар Яковлевич жамоадаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Шу боис бўлса керак, кеча “Соғлом Авлод” стадионида ўтган кечки машғулот чоғида бош мураббий астойдил ишлади. Гесснинг таркибдаги 29 нафар футболчи билан енг шимариб ишга киришгани, машғулотларга ташриф буюраётган ишқибозларни ҳам хурсанд қилмасдан қолмаяпти. Айтиш лозимки, “бургутлар”нинг соат 18:00да бошланаётган машғулотини 50га яқин мухлис бевосита стадионда кузатиб бормоқда. Таркибдаги ўзгаришлар эса уларнинг диққат марказида турибди.

Деярли кун-ора “Андижон” йиғинига янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда. Бундан бир неча кун олдин ҳимоячи Дониёр Усмоновга жавоб берилганди. Аммо 29 ёшли футболчи яна жамоа сафига қайтган. Кеча уни машғулот чоғида учратдик. Легионерлар - дарвозабон Геннадий Мошняга ва ярим ҳимоячи Предраг Вуйовичнинг юртидан қайтиб келиши бироз чўзилмоқда. Яқинда “Андижон” машғулотида иштирк этиб юрган Шавкат Муллажонов хуқуқий жамоаси бўлмиш, “Локомотив” ихтиёрига жўнаб кетган кўринади.

Биринчи лига вакили “УзДонгЖу” жамоасидан келиб қўшилган Шаҳбоз Жумабоев ҳам негадир таркибда кўринмади. Ушбу жамоадан 20 ёшли футболчи Хондамир Юлдашев “Андижон” йиғинида иштирок этаётганини эътироф этиш лозим. У ҳозирча кўрикдан ўтмоқда.

Иккинчи даврага таркибни янада кучайтириш мақсадида айни дамда раҳбарият бир нечта футболчилар билан музокара ўтказаётганини эътироф этиш лозим. Шу боис яқин орада жамоа йиғинига янги номлар келиб қўшилса ажаб эмас.

Машғулот чоғида бош мураббийга унинг ёрдамчилари Виталий Легай билан Сервер Эсетов кўмаклашмоқда. Олег Тюлькин эса ҳамон жамоага қайтмаган.

Қарийиб икки соат давом этган машғулотда барча футболчилар тўлиқ куч билан ишлади. Асосан тўп билан ишланиб ва турли таркиблар билан ярим майдон бўйлаб, футбол ўйналди. Машғулот сўнггида ўйинчиларнинг жисмоний тайёргарлигини янада яхшилашга эътибор қаратилиб, бунинг устида жиддий шуғулланилгани ҳам эътиборимизни тортди. Футболчиларнинг жуда қийналганини пайқаш қийин бўлмади. Ҳа, майли. Машуғлотда қанча қийин бўлса, жангда шунча осон бўлади.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика