UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Френки де Йонгга АПЛдан харидор чиқяпти  3 18:02"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". 1-тур якунланди  0 17:43"Челси" ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларини аниқлаб олди  3 17:10"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди  4 16:53Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  9 16:49Назорат учрашуви. "Сурхон" Россия клубини мағлуб этди  5 16:25Ўзбекистон ёшлари Хитой клубини мағлуб этди  7 15:59Ана бўлмасам! Кейн "Тоттенхэм"га қайтадими?!  2 15:30"Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой"  3 15:00Дарвозадан дарвозага гол урган, Милитао ва Бруну билан бир сафда турган ҳамда интервьюси туфайли хижолатда қолган "Пахтакор"нинг янги посбони билан яқиндан танишамиз  1 14:38Бобир Абдихолиқов "Насаф"ни тарк этди!  18 14:18Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди  6 14:05Слот ёзда Салоҳ, Трент Александер-Арнольд ва ван Дейк жамоадан кетиши ҳақида гапирди  1 13:48Тимур Кападзе мураббийлар штабида кимлар ишлаши маълум  8 13:30Анвар Ҳожимирзаев Кападзедан хафа бўлдими?  12

“Андижон” сафига литвалик футболчилар қўшилади Янгиликлар

“Андижон” сафига литвалик футболчилар қўшилади

Янги йил байрамидан сўнг андижонликларни жума кундан иккинчи йиғини бошланади.
3-15 январь кунлари оралиғида ўтадиган бу сафарги йиғин ҳам Андижонда олиб борилади. Январь ойида андижонликлар сафига легионерлар қўшилишини хабар қилгандик. Бу легионерлар кимлар эканлигини ўқувчиларимизга айтиб ўтмоқчимиз. Иккала футболчи ҳам Литвадан ташриф буюради.

Булар - ҳимоячи Гедминас Паулаускас ва ҳужумчи Нериюс Астраускас. Иккала футболчи ҳам Литванинг етакчи клубларида тўп сурган. 1980 йилда туғилган Астраускас Литвадан ташқари Кипр, Греция ва Мальта мамлакатларида ҳам фаолият олиб борган. Мальтада у “Рабат Аякс” клубида ўйнаган. 2013 йилги мавсумни ҳужумчи Литвада “Круоя” жамоасида ўтказган. Бундан кўриниб турибдики, бу ҳужумчида тажриба юқори. Лекин Паулаускас ва Астраускас “Андижон” машғулотларида қатнашиб кўрикдан ўтишади. Легионерларнинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул келса улар билан шартнома имзоланади.

Легионерлардан ташқари январь ойида “Андижон” сафига Шуҳрат Мирхолдиршаев ҳам қўшилади. Тажрибали ҳужумчи 2009-2010 йилларда айнан шу жамоада тўп сурганини мухлислар яхши билишади. Бундан ташқари мураббийлар яна бир қатор маҳоратли ўйинчилар билан ҳам музокараларни давом эттиришмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика