"Андижон" Қаршига етиб борди
09 май 2014 20:46
Янгиликлар
"Андижон" Қаршига етиб борди
Эртага Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичининг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади.
“Андижон” жамоаси нимчорак финалнинг биринчи ўйинини Қаршида “Насаф”га қарши ўтказади.
“Насаф” жамоаси билан ўйин муносабати билан андижонликлар кеча сафарга отланиб Андижон-Тошкент-Қарши йўналишида бугун тушда Қаршига етиб келишди. Қаршига келган 22 кишидан иборат жамоа аъзоларининг 15 нафарини футболчилар ташкил этади. Сергей Смородин, Жамшид Мирабдуллаев, Сергей Доценко, Анвар Ражабов ва Алишер Азизов эртанги ўйинда майдонга тушишмайди. Айни пайтда жамоа Қаршидаги марказий стадионда ўйин олди машғулотини ўтказмоқда. Эслатиб ўтамиз, эртага “Насаф” ва “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашув соат 18:30да бошланади.

Фикрлар