UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  8 00:09"Эспаньол" — "Барселона". Таркиблар маълум  1 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  0 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  4 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  8 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2

"Андижон" машғулотларни бошлаш арафасида Янгиликлар

"Андижон" машғулотларни бошлаш арафасида

Аввал хабар берганимиздек, 18 декабрдан “Андижон” клуби қароргоҳида “қизғин ҳаёт” бошланади.
  Чунки шу кундан жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.
18 декабрь куни мураббийлар ва футболчилар клуб базасига тўпланиб машғулотларга киришишади. Дастлабки йиғинда мураббийлар асосий эътиборни тикланиш машғулотларига қаратишади. Машғулотлар ихтисослаштирилган футбол мактаби интернатининг суниъй қопламали майдонида олиб борилади. Қолаверса, шу кундан таркибдаги ўзгаришлар ҳам маълум бўлади. Таркибни кучайтириш ва барча чизиқларда рақобатни ошириш учун айни пайтда бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бу йил ижарага олинган ўйинчилар ўз клублари ихтиёрига қайтишган. Бош мураббий Азамат Абдураимов ўз интервьюсида Сергей Смородин, Сардор Соибов ва Ғиёс Комилов каби футболчиларни жамоада олиб қолишни айтиб ўтган. Таркибга кимлар қўшилиши ва жамоани қайси футболчилар тарк этиши йиғин бошланганидан сўнг маълум бўлади.
“Андижон”нинг дастлабки йиғини 30 декабрга қадар давом этади. Ушбу йиғин чоғида назорат ўйини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика