UZ

Сўнгги янгиликлар

02:37Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан хет-трик!  0 02:30Бундеслига. Франкфуртда "отишма": "Айнтрахт" - "Боруссия" Д учрашувида 6 та гол урилди  0 02:02Африка Миллатлар кубоги. Марокаш ярим финалда!  0 01:25"Ювентус" "Манчестер Сити" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи  0 00:47Испания Суперкубоги финалини ким бошқаради?  1 00:20Майкл Оуэн: "Муҳим ўйинларда Гёкерешга маҳорат етишмаяпти"  1 23:55А Сериянинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 23:23Сульшер МЮга қайтса, қанча маош олади?  0 23:05Африка Миллатлар кубогидаги илк ярим финалчи маълум!  1 22:52"Истанбул Башакшеҳир" ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди, Аббосбек Файзуллаевдан гол  7 22:32Лиам Росеньор: "Босим - бу афзаллик"  0 22:01Жиянов қўшилди, Юсупов ва Ўринбоев йўқ. "Навбаҳор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:46"Динамо" "Ғазалкент"ни мағлуб этган назорат учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:20Расман: Торнике Дзебниаури - "Сурхон" футболчиси  7 20:53Расман: "Хоразм" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  3

“Андижон” биринчи давра ғолиби Янгиликлар

“Андижон” биринчи давра ғолиби

Биринчи лагада ўтган душанба куни иккинчи босқичнинг 1-давра баҳслари ниҳоясига етди.
Дастлабки босқичдан кейин Шарқ ва Ғарб минтақасида 8тадан жамоа олий лига йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. Ана шу жамоалар 1-даврада саккизта ўйинни ўтказиб бўлдилар. Гарчи айни пайтда турнир жадвалида “Андижон” “Машъал”дан сўнг 2-ўринни банд этиб турган бўлса-да, Азамат Абдураимов шогирдлари жуда фаол ўйин ўтказиб биринчи давра ғолиби бўлишди.

Биринчи даврада андижонликлар 8та ўйиннинг 7тасида ғалаба қозонишди ва фақат битта учрашувда имкониятни бой беришди холос. Натижада жамоамиз 1-даврада ҳаммадан кўп 21 очко жамғарди. “Машъал” эса 6та ўйинда зафар қучиб, икки бор мағлубиятга учради ва 18 очко тўплаб иккинчи бўлди. Бундан ташқари сермаҳсуллик борасида ҳам “Андижон” футболчилари етакчилик қилишди. Андижонликлар ўтказилган саккиз учрашувда рақиблар дарвозасини 27 марта ишғол этишди. Ўз дарвозасидан 5та тўп ўтказиб юборишди. “Машъал” эса 22та гол уриб, дарвозасидан 6та тўп олиб чиқди. Абдураимов шогирдлари “Орол” ва “Зарафшон” дарвозаларига 7тадан тўп киритишди. Шунингдек, “Хорзам” ва “Регистон” жамоалари билан бўлган учрашувларда ҳам йирик ғалабаларни қайд этишди.

Биринчи даврада Лочин Солиев ва Алишер Тўхтасинов тўпурарлик маҳоратларини намойиш этишди. Иккала футболчи ҳам ўз ҳисобига 7тадан гол ёзиб қўйдилар. “Зарафшон” билан баҳсда Солиев покерга эришганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Қолаверса, Тўхтасинов ҳам, Солиев ҳам кетма-кет учта ўйинда майдонни голсиз тарк этишмади. Шунингдек, 1-даврада Баҳром Абдураҳимов 3та, Акмал Жўрабоев, Расул Раҳмонов ва Даврон Турсунов иккитадан гол уришди. Қолаверса, Асқар Жадигеров ва Сардор Соипов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишди.

Биринчи даврада “Андижон”нинг 11 нафар футболчиси ҳакамлар томонидан сариқ, Алишер Тўхтасинов эса қизил карточка билан жазоланди. Ҳимоячи Асрор Раҳмонов ва ҳужумчи Акмал Жўрабоев ҳисобида айни дамда 3тадан сариқ карточка бор. Шунингдек, Бекзод Ғозиевда иккита, А.Қаюмов, Д.Турсунов, Ф.Ҳасанбоев, С.Смородин, Р.Раҳмонов, И.Ибрагимов, А.Азизов ва Р.Қодировда битта сариқ карточка бор.



  Биринчи давра якуний жадвали

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Андижон  8 7 0 1 27-5 21
2 Машъал 8 6 0 2 22-6 18
3 Хоразм 8 5 2 1 16-7 17
4 Қўқон-1912 8 5 1 2 14-7 16
5 Зарафшон 8 5 1 2 20-15 16
6 Спартак 8 5 0 3 20-11 15
7 Истиқлол 8 4 2 2 13-10 14
8 Регистон 8 4 1 3 13-14 13
9 Чуст-Пахтакор 8 4 0 4 11-13 12
10 Оқтепа 8 3 2 3 13-15 11
11 Косонсой 8 3 1 4 10-15 10
12 Шердор 8 2 1 5 9-16 7
13 НБУ-Осиё 8 2 1 5 5-17 7
14 Аланга 8 1 1 6 6-10 4
15 Пахтакор-2 8 1 0 7 8-27 3
16 Орол 8 0 1 7 5-21 1

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика