UZ

Сўнгги янгиликлар

06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  0 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  1 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  2 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  6 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  6 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  82 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  85 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   28 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2

"Андижон"ни юқори ўринларда тарк этмаганим армоним бўлиб қолди". Дониёр Абдуманнопов "Энергетик-БГУ"га ўтиши, нимадан хотиржам бўлаётгани ва мухлислар ҳақида Янгиликлар

"Андижон"ни юқори ўринларда тарк этмаганим армоним бўлиб қолди". Дониёр Абдуманнопов "Энергетик-БГУ"га ўтиши, нимадан хотиржам бўлаётгани ва мухлислар ҳақида

Хабарингиз бор, "Андижон" жамоасининг етакчиларидан бири Дониёр Абдуманнопов Беларусь чемпионати вакили бўлган "Энергетик-БГУ" жамоасига йўл олди.

Ўтган давр мобайнида андижонлик мухлисларнинг ёқимтойига айланган футболчи эндиликда фаолиятини легионер сифатида хорижда давом эттиради. "Энергетик-БГУ" кўплаб футболчиларимизга ўзини кўрсатиши ва кучли жамоаларга йўл олиши учун ажойиб трамплин вазифасини ўтаб бермоқда, десак муболаға бўлмайди. Ўтган мавсум Жасур Яхшибоев ва Шоҳбоз Умаровнинг ушбу жамоадаги ёрқин ўйинлари орқали маҳаллий мутахассислар ва мухлисларнинг ҳамюртларимизга бўлган қизиқиши янада ортди. Айни пайтда Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев мазкур клубда тўп тепмоқда. Эндиликда уларнинг сафига Дониёр Абдуманнопов ҳам қўшилди. Биз бу борада Абдуманноповнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Андижон"га келган дастлабки мавсумингизда ҳали танилиб улгурмагандингиз. Ортда қолган вақт ичида ўзингизнинг ажойиб ўйинларингиз билан мухлисларнинг ишончини қозондингиз. Футболчи учун бундан ортиқ бахт бўлмаслиги тайин. Жамоани тарк эта туриб ортга назар ташлаб қандай хулосаларга келдингиз?

- "Андижон"даги фаолиятимдан кўнглим тўлди, десам муболаға бўлмайди. Мухлислар қалбидан жой олганимдан бахтиёрман. Ўтган фурсат давомида жамоа билан Про лигада, Суперлигада ўйнадик. Кўплаб мураббийлар билан бирга ишладик. Уларнинг ҳар биридан ўзим учун нимадир янги нарса ўргандим. Орада раҳбарият ўзгарди. Умуман олганда бу жамоа менга кўп нарсани берди. 

- Клуб билан икки йил жон сақлаш йўлида курашдингиз. Бундан афсусланган пайтларингиз бўлдими? 

- Баъзида ютадиган ёки очко оладиган ўйинларимизда мағлубиятга учраганимиз алам қилди. Балки шундай ҳолатларда афсусланган бўлишим мумкин. Лекин "Андижон"да ўйнаганимдан хурсандман. Фақат жамоани юқори ўринларда тарк этмаганим армоним бўлди. 

- Омма орасида Дониёр Абдуманнопов жамоани маош камлиги учун тарк этди, деган фикрлар ҳам юзага келиши мумкин. "Андижон"дан кетишингизнинг асл сабаби нимада?

- Бу маошга боғлиқ эмас. Мен фақат ўсишим керак. Худо хоҳласа кучли бешлик чемпионатларида ўйнаш ниятим бор. Бор сабаби шу. 

- Сизга қишда бир қатор хориж жамоалари ҳусусан Беларусь чемпионатидан ҳам таклифлар бор эди. Жорий йил ёзда эса ўзимиздан "Пахтакор" хизматингизга қизиқиш билдирганди. Якуний қарорга келиш қандай бўлди?

- "Энергетик-БГУ" таклифи анчадан бери бор эди. У ерда кучли мураббийлар фаолият олиб боради. Ўсишимга катта туртки беришади, деб ўйлайман. Қолаверса Европа эшикларини очишим учун ҳам Беларусь клуби вариантида тўхталдик. 

- "Андижон" Суперлигада қолишга қанчалик қодир? 

- Мен бу томондан ҳотиржамман. "Андижон" Суперлигада қолади. Фурсатдан фойдаланиб жамоадаги футболчилар, раҳбарият ва мухлисларга ҳаммага миннатдорчилик билдираман. Шу оиланинг аъзоси бўлиб қолишимни, ҳамиша ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламан. 

- "Энергетик-БГУ" билан шартномангиз қачонгача мўлжалланган? Клуб сизни сотиб олдими ? Боиси "Андижон" билан шартномангиз бор эди...

- Гарчи шартномам бўлсада, ўсишим учун клуб раҳбарияти қаршилик кўрсатмади. Кучли клубга йўл олишимга рози бўлишди. Бунинг учун раҳмат айтаман. "Энергетик-БГУ" билан шартномам жорий йил якунигача мўлжалланган.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика