UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  11 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  3 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  11 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  19 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4

Андижонликлардан навбатдаги ғалабалар Янгиликлар

Андижонликлардан навбатдаги ғалабалар

Теглар :  Андижон
Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида 2005-2006 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Унда Андижон вилоятининг икки жамоаси “АФА-SGS Shiringaz-2005” ва “АФА-SGS Shiringaz-2006” иштирок этмоқда.

Бугун андижонликлар гуруҳдаги иккинчи тур ўйинларини ўтказди. Эътиборлиси Лочин Гулдаев бошқарувидаги “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоаси бу сафар ҳам ғалаба қозонди. Россиянинг “Молния” ФК жамоасига қарши кечган баҳсда андижонликлар йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгани эътиборга моликдир. Голларга Бекмурод Абдураимжонов, Абдуллоҳ Абдунабиев, Бекзод Сулаймонов ҳамда Абдуғани Ғуломов муаллифлик қилганини айтиш лозим.

Шохрух Ишанов мураббийлигидаги “АФА-SGS Shiringaz-2005” эса “Қайрат” ФК академияси тарбияланувчиларига қарши кураш олиб борди. Мезбонларга қарши кечган учрашувда андижонликлар рақиб дарвозасига икки бор йўл топиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган холда, якунда турнирдаги илк ғалабасини танътана қилди. “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоасидан голларни Зайниддин Ҳамробоев билан Акбархўжа Нўъмонхўжаев киритди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика