UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  2 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  13 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

Андижонда ёш футболчилар ўртасида илк бора “З.М. Бобур Кубоги” Республика мусобақаси ўтказилди Янгиликлар

Андижонда ёш футболчилар ўртасида илк бора “З.М. Бобур Кубоги” Республика мусобақаси ўтказилди

Миллионлар ўйинини ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор болалар футболида қўйилади.

Сўнги пайтларда ёш футболчилар ўртасида ташкил қилинаётган турнирларда кўплаб иқтидорлар сайқалланиб бормоқда.

Андижон вилоятида илк бора Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда вилоят футбол ассоциацияси томонидан “З.М. Бобур Кубоги” Республика очиқ мусобақаси ташкил этилди. Унда юртимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 2005-2006 йилларда туғилган футболчилардан иборат жамоалар иштирок этдилар.

Водийнинг уч вилояти жамоалари ўртасидаги баҳслар кескин курашларга бой тарзда ўтди. Турнирнинг ярим финалига марғилонлик футболчилар ҳамда Андижонинг уч жамоаси етиб келди. Финал ўйинида эса, Андижон футбол академияси жамоаси, ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби вакиллари куч синашди. Якунда рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмаган футбол академияси жамоаси ғолиб бўлди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими байрам руҳида ташкил этилганига алоҳида эътибор қаратдик. Гимнастикачиларнинг чиқишлари, шарқ яккакураши билан шуғулланувчи спортчиларнинг кўргазмали дастури намойиш қилинди.

Тадбирда сўз олган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов,  Ўзбекистон футбол ассоциацияси, болалар футболини ривожлантириш бўлими мутасаддиси Нодирхўжа Юлдашевлар ёш футболчиларга кўрсатган ўйинлари учун ташаккур билдирдилар. Вилоят спорти ва футбол фахрийлари мусобақанинг анъанавий бўлиб қолишига тилак билдиришди.

Ғолиб ва совриндорларга кубок ва медаллар тантанали тарзда топширилди.
     
Элмурод Эрматов, Андижон

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика