UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  7 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  3 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5

Қашқадарё футбол мактабида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди Янгиликлар

Қашқадарё футбол мактабида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди

Буюк бобоколонимиз Алишер Навоий таваллудига бағишлаб мамлакатимиздаги барча спорт – таълим муассасаларида маънавий – маърифий тадбирлар, учрашувлар, адабий-бадиий кечалар ўтказилмоқда.

Хусусан, кеча 9 февраль куни Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабида ҳам сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир, буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодлар ёди доим барҳаёт” мавзусида маънавий – маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга таклиф этилган Навоийшунос олим Турсунпулат Холов сўзга чиқиб, Алишер Навоийнинг қолдирган бой ижодий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир доирасида Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига мансуб саҳна кўринишлари намойиш этишди. Шунингдек, бир гуруҳ спортчи-ўқувчилар Навоий ва Бобур ғазалларидан намуналар ўқиб беришди. қашқадарёлик хушовоз хонанда Илёс Қурбонов томонидан ватанни мадх этувчи куй-қўшиқлари тадбирга янаям завқ-шавқ бағишлади.

Шавкат Рўзиев, Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика