UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  4 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  5 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  18 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  8 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  18 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  8

Андижонда нима бўляпти? Янгиликлар

Андижонда нима бўляпти?

Сўнгги 48 соатда "бургутлар" мавзуси яна трендга чиқди. Гўёки, "Андижон" молиявий муаммолар туфайли Нукусга бора олмади.

Лекин бир ҳафта олдин бўлажак ўйин учун ("Турон"га қарши) ҳар футболчига 20 млн сўмдан мукофот пули ваъда қилган клуб бугун йўл харажатлари учун маблағ топа олмаслиги унчалик ишонарли эмас. Агар у раҳбарият қисқа муддат ичида 30 млрд.дан ошиқроқ пулини футбол учун сарфлаб юборадиган даражада саҳий бўлса, тарқатилган хабарга нисбатан шубҳа янада ортади.

Савол: унда муаммо қани?

2020 йилнинг ёзида вилоятнинг бош жамоаси банкрот бўлишига бир қадам қолди. Буни Андижон имиджи учун салбий таъсир қилишини тушунган Шуҳрат Абдураҳмонов клубни янги таъсисчига беришга қарор қилди. 

"Бургутлар"нинг ҳозирги раҳбари Журъатбек Қувватов билан келишувга эришар экан, вилоят ҳокими масъулиятнинг бир қисмини ўз бўйнига олган эди (прожектор муаммосини ҳал қилиб, молиявий ёрдам бериш).

Бироқ ҳанузгача прожектор масаласида олдинга қадам ташлангани йўқ. Шунингдек, "Андижон" раҳбарияти стадионнинг реконструкцияси ва янги база қурилиши учун миллиардлаб пул сарфласа ҳам, мазкур объектлар клубнинг ҳисобига ўтказилмаган ёки узоқ муддатли фойдаланиш учун ижарага берилмаган.

Ушбу масалаларда амалий ёрдам ололмаётган "бургутлар" раҳбарияти вилоят мутасаддиларидан ранжигани туфайли жамоани молиялаштиришни тўхтатиб, футбол майдонидан чекинмоқчи.

Водий футболи азалдан ҳокимларга боғлиқ бўлган. Наманган ва Фарғона ҳокимлари гранд клуб яратиб, Суперлигада ким ўзарга пойга ўйнаётган бир пайтда Андижон катта футболсиз қолиши мумкин. Хуллас, вазият жиддийга ўхшаяпти.

Буни ЎзПФЛ ҳам тушуниб турибди. Шу туфайли ўтган ҳафтада Бухоро ҳокими билан учрашиб, жамоага трансфер тақиқи қўйилишининг олдини олган Д. Имомхўжаев бугун Андижонда бўлиб турибди. 

Умид қиламизки, музокаралар якунида минглаб андижонлик мухлисларни хурсанд қиладиган келишувга эришилади.

мутолаа учун: "Пахтакор" билан Кримец ўртасида қандай муаммо юз берди?

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика