Андижонда бешта ёш тоифасидаги гуруҳларда Республика биринчилиги бўлиб ўтди

Tolibjon Qosimov
16 фев 2018, 16:38
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвими асосида 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган бешта ёш тоифадаги гуруҳларда Республика биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг биринчи босқич ўйинлари  Андижон вилоятида якунига етди.

Мусобақа Андижон шаҳри ҳамда Балиқчи, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманларида бўлиб ўтди.


Мусобақанинг вилоят финал босқичи жорий йилнинг 13 февраль куни 11-13 ёшлилар ўртасида ўтказилди ҳамда ғолиблар аниқлаб олинди. 11-ёшли болалар ўртасида 1-ўринни вилоят БЎФМ  жамоаси қўлга киритди. 13-ёшли Ўсмирлар ўртасида Андижон вилоят ФИМИ жамоаси эгаллади.


Ушбу жамоалар ЎФА нинг 2018 йил тақвим режасига асосан ўтказилиши режалаштирилган Республика босқичларида иштирок этиш хуқуқинини қўлга киритдилар. Мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари ҳамда Андижон Футбол федерациясининг 1-2-3 даражали дипломлари билан тақдирландилар.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›