Андижонда 22та футбол жамоаси иштирокида вилоят ҳокими Кубоги мусобақалари бошланди

Narzulla Saydullayev
14 фев 2019, 11:22
13 февраль куни Андижон вилоятида оммавий спорт ойлигига старт берилди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида шу муносабат билан турли мусобақалар ташкил этилмоқда.  

Андижон шаҳри Шўрбулоқ даҳасида жойлашган болалар ва ўсмирлар футбол академиясида туман ва шаҳарларнинг 17-28 ёшдаги футболчиларидан ташкил топган 22 жамоа ўртасидаги “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, мазкур бир ой давомида ўтказиладиган мусобақа ўйинлари давомида иқтидорли ёш футболчилар орасидан янги ташкил этиладиган “Андижон 2” жамоасини саралаш ташаббуси билан чиқди.

Бундан  ташқари, турнир вилоят иккинчи табақа жамоаларини шакллантиришга ҳам катта ёрдам беради.

Мусобақада жамоалар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишади, унинг финал ўйини ҳамда тантанали ёпилиш маросими Наврўз байрами кунлари 20 март санасига режалаштирилган.


Элмурод Эрматов

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia