UZ

Сўнгги янгиликлар

“Андижон” йиғинига янги футболчилар келиб қўшилди Янгиликлар

“Андижон” йиғинига янги футболчилар келиб қўшилди

Теглар :  Андижон
Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган “Андижон” жамоаси таркибига янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этади.

Ўтган мавсум “Металлург” шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Муҳаммад Исаев ва ҳужумчи Мурод Бобожонов куни-кеча “бургутлар”нинг йиғинига таклиф этилди. Ушбу футболчиларнинг 2020 йилги Суперлигадаги статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, Исаев 10та ўйинда жами 658 дақиқа майдонда харакат қилган бўлса, Бобожонов 18 учрашувда (528 дақиқа) иштирок этиб, ўз активига 2та гол ёздириб қўйишга эришганди.

Шунингдек “Навбаҳор” ёшлар жамоасидан Абдулҳай Исмоилов ҳам ҳозирда “Андижон” машғулотларида иштирок этаётганини айтиш лозим.

Бундан ташқари пойтахтдаги кўрик давомида мураббийлар штаби яна бир нечта ёш ўйинчиларни синовдан ўтказмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика