UZ

Сўнгги янгиликлар

06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  3 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  16 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  12 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  11 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  16 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41

“Андижон” янги футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказди Янгиликлар

“Андижон” янги футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказди

Бўлажак мавсумга ҳар қачонгиданда юқори кайфиятда тайёргарлик кўраётган “Андижон” жамоаси айни дамда йиғинни ўз қароргоҳида олиб бормоқда.

Машғулотлар Виктор Жалилов бошчилигида ўтказилмоқда. Режага кўра, бугун футболчилар тиббий кўрикдан ўтди. Эътиборлиси уларнинг орасида янгилар ҳам бор. Хусусан, сўнгги икки йилни Малайзия чемпионатида ўтказиб қайтган Бобур Акбаров яна жамоага таклиф этилди. Тажрибали ҳимоячи клуб раҳбарияти билан ўтказган музокарадан сўнг жорий мавсумни “Андижон”да бошлаши  аниқ бўлди.

Шунингдек сўнгги йилларни “Нефтчи”да ўтказиб келган қанот ярим ҳимоячиси Абдураҳмон Абдулҳақов ҳамда “Машъал” билан хайрлашишга қарор қилган ярим ҳимоячи Абдуллоҳ Олимов “Андижон” жамоаси билан келишувга эришди. Ушбу футболчилар ПФЛ талабига биноан бугун тиббий кўрикдан ўтказилди.

Таркибни кучайтириш мақсадида ҳозирда яна бир қатор футболчилар билан музокара ўтказилмоқда. Янги футболчилар катта эхтимол билан жамоанинг Тошкентда бошланадиган йиғинига келиб қўшилади. Маълумот учун “бургутлар”нинг ўқув-йиғини  8 январдан пойтахтга кўчади.

Туркия йиғинига қадар мураббийлар штаби селекция ишларини якунлаб, таркибни шакллантириб олишга харакат қилмоқда.    


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика