UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  0 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  2 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  8 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  7 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11

“Андижон” янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди Янгиликлар

“Андижон” янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди

Теглар :  Андижон
Бугун Андижон шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Андижон футбол жамоасининг барча мураббийлари ва футболчилари билан мухлислар ўртасида учрашув ташкил этилди.

Ушбу учрашувга Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам ташриф буюрди.

Мухлислар билан учрашувда тақдимот маросимини очиб бериш вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга берилди.

“Сўзимни бошида барчангизни кириб келаётган Наврўз байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Ҳаммангизни ва сизлар орқали бутун Андижонимизни ва футбол ишқибозларини янги мавсум билан муборакбод этаман. Бугун сизлар билан очиқ ойдин гаплашиш учун келдим. Сувчига машина бердим, юз эллик килограмм пахта терган оддий теримчига машина бердим, нима ўйлайсизлар футболга пул топа олмайманми, топаман лекин натижа йўқ. Қачон мен ҳам “Андижон” жамоам ютиб келди деб дўппимни отиб ўйнайман. Сизлар ҳам тушунишилар керакда, яна бир марта айтяпман ҳозир ҳам яна пул билан келяпман. Мана бу ерда 450.000.000 сўм эртага кечга қадар яна 500.000.000 сўм олиб келади булардан март ойининг бугунги санасигача қарзим қолмайди. Сиз азиз футбол мухлисларини кайфиятингиз яхши бўлса, менинг кайфиятим ҳам яхши бўлади. Янги ўйинчиларни танлашда мен бирортасига аралашганим йўқ.

Кейинги турда жамоамиз “Навбаҳор” билан ўйнайди ушбу ўйинда ютмасликнинг иложи йўқ, мен “Андижон” жамоасини ютишини хоҳлайман. Ўша учрашувда дуранг ўйнашса ҳам, мен қопда пул олиб бораман. Барча футболчиларимизга қуч қувват берсин, жамоамиз яхши натижалар кўрсатишса мен моддий тарафдан қўллаб қувватлайман. “Навбаҳор” жамоаси устидан ғалаба қозонишса улар зўр совға бор",- деди вилоят ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов.

“Ассалому алайкум, насиб бўлса “Навбахор” жамоасни ютишга ваъда берамиз. Янги ўйинчилар яхши, бош мураббийнинг айтганини қилиб ғалаба қозонамиз”, - деди “Андижон” жамоаси сардори Фарҳод Бекмуратов.

“Худо хоҳласа “Навбаҳор” билан ўйинда жамоамиз биргаликда ғалаба улашамиз ва хурсанд қилиб кайфиятларингизни кўтарамиз”, - дейди Абдуллоҳ Олимов.


Нодирбек Абдуллаев тайёрлади

Фото: "Андижон" матбуот хизмати





Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика