UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғин доирасида 2та назорат учрашуви ўтказди  0 11:10Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 10:44"Ювентус" трансфер рўйхатига Салоҳ ва Юмтити киритилди  6 10:37MLS жамоалари сони 30тага етиши мумкин  1 09:45“Арсенал” ва “Тоттенхэм” тарихда илк марта бир мавсумнинг ўзида Еврокубоклар ярим финалига чиқди   14 09:30Унаи Эмери: “Биз ғалабадан мамнунмиз”   8 09:12Карло Анчелотти: “Арсенал” гол урган заҳоти, биз ишончни йўқотдик”   7 09:02Европа Лигаси. Ҳафта ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди   19 08:56“Арсенал” сўнгги 24 йил ичида Еврокубоклар ярим финалида қаторасига икки марта ўйнайди   3 08:54Olamsport: Бугун бошланадиган бокс бўйича Осиё чемпионати трансляцияси ва бошқа хабарлар  0 08:48Дрис Мертенс: “Вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик”   0 08:43Жиру “Челси”нинг “Славия”га қарши ўйиндаги барча голида иштирок этди   2 08:36“Челси” Европа Лигаси рекордини такрорлади   3 08:15Суперлига. Бугун "Қизилқум" "Қўқон-1912" билан ўйнайди  17 07:56"Бургутлар"нинг мавсумдаги илк ғалабасидан ГАЛЕРЕЯ  22

“Андижон” сербиялик легионер билан шартнома имзолади Янгиликлар

“Андижон” сербиялик легионер билан шартнома имзолади

Бўлажак чемпионатга тайёргарликни пойтахтимизда давом эттираётган “Андижон” жамоаси ўз сафига қўшиб олган янги футболчилар билан шартнома тузишда давом этмоқда.

Таркибни кучайтириш учун таклиф этилган бир қатор хорижлик легионерлар билан музокара олиб борилди ва якунда сербиялик марказий ҳимоячи Алексич Радосав билан шартнома имзоланди.

Маълумот учун: Алексич Радосав 1986 йилнинг 6 март куни Босния ва Герцоговинада таваллуд топган. Бўйи 190 см. Амплуаси марказий ҳимоячи. Сўнгги жамоаси ФК “Радник” (Биелина).
2013/2014 йилги мавсумда Босния ва Герцоговина чемпионатида иштирок этган “Зриньски” клуби билан мамлакат чемпионлигини нишонлаган. Ўша мавсумнинг 2-даврасида “Зриньски” клубига келиб қўшилган Радосав 10 та учрашувда майдонга тушиб, барча учрашувларда тўлиқ (900 дақиқа) ҳаракат қилган.


2017/2018 йилги мавсумда “Крупа” клубида ўйнаган жамоамизнинг янги аъзоси 28 та учрашувда майдонга тушиб, жамоаси билан биргаликда Босния ва Герцоговина Кубоги финалигача етиб келган ва финалда “Железничар” клубига 0:6 ҳисобида имкониятни бой берганди.


Фаолияти давомида Сербиянинг “Напредак”, “Раднички”, Босниянинг “Славия”, “Зриньски”, “Травник”, “Крупа” ва “Радник” клублари шарафини ҳимоя қилган Алексич Радосав бундан буён “Андижон” жамоасида фаолиятини давом эттиради.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

+10   
03 фев 19:19:15
Yuventis
Агамуродов билан Саидов шу йил Андижонни карзга ботириб кетадилар.
+4   
03 фев 18:18:31
mamunur
Салкам 40 га чиқиб қоптию, буни ўрнига ўзимиздаги ёшларга имкон берилса бўларди...Ёки бу ўйинчини тажрибасидан фойдаланармикан...Нима бўлганда ҳам ҳаммани севимли жамоаларини омадини берсин...
+3   
03 фев 20:40:13
СПАРТАК МОСКВА
Yuventis фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агамуродов билан Саидов шу йил Андижонни карзга ботириб кетадилар.
100% хаксиз Саидов ва Агамуродов Бухоро жамоасидек Андижон жамоасини хам карздан боши чикмайдигон киб кетади
+3   
03 фев 18:08:51
Hammasi vatan uchun
Bir tiyinga qimmat qariya legionerlar kelishni boshladi
+2   
03 фев 18:56:44
Balotelli 9
D ima фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Emblemadi qush Navbaxori emblemasidi qush bilan bir xilu. Serbiyali 4 sort fudbolchila uchun Ozbekston ideal variant serbla keladi klubdi kottalani boshin aylantrb otti kallaside summani ob ketadi oddy halq qora terga botb oz kunin korb yuradi na foyda bor fudboldan na zavq olasan hamma yo halta OKdi ishtrok Paxtakor bn navbaxor fudbolch talashadi fudboli chunmigan siyosatchila otrvolshgan faqat yutakzb yuramz yetmaganiga pul yuvib yuradi hammasi
Navbahoram u qushni Kristal Pelasdan olgan
+2   
03 фев 18:24:24
AC Andijan
Andijonga norm hujumchi kerak
+2   
03 фев 18:22:56
AC Andijan
Andijonga omad yor bo'lsin olg'aaaaa
+2   
03 фев 18:21:58
Бек
АНДИЖОНГА ОМАД !
+2   
03 фев 18:13:50
Chingiz Xon
Yaxshi ximoyachi bólsa omadimiz xudo xoxlasa bu yil himoyachilardan kóngil tóq bólyabdi bitta yaxshi órtaga óyindi kuchaytiradigon yarim himoyachi kerak Xujumga Rózimboy Ahmedovga sherik qilib Davron Isoqov di olib qolgani yaxshi bóldi bu yil yangi stadion yangi tarkib va eng xursand qilgani bizni futbolchilar ham sifatli formada óynashadi bu xursand qildi
+1   
04 фев 00:42:00
JBL
Утин.Андижон еки Кукон пролигага кайтади.Мавсум охиридаям алокада буламан.
+1   
03 фев 19:56:01
Махаммаджон
Хар галгидек чириган сорти паст лигеонерлар келишда давом этмокда. Энди анжандан бундан яхширогини кутиш хам бефойда
+1   
03 фев 19:15:21
azamlawer
Халкни пулини увол килманглар
+1   
03 фев 18:45:35
LAZIZ_14_04
Nomiga legioner nima keragi bor bularni jamoalar shunday saviyasiz legionerlarni olib kelib keyin yuradi sudlashib
+1   
03 фев 18:10:22
James Maddison
Qadamingiz qutlug bo'lsin. Mehmondo'st O'zbekistonimga xush kelibsiz.....
+1   
03 фев 18:09:19
Навбахор_Арсенал
qachon shu serblarni kelishi tugarkina vatanimizga. nima bulsa ham omad Andijonga.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг