UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  8 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  30 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  10 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  22 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  2

Наманганда ўтган "Андижон" - "Турон" учрашувида дуранг қайд этилди Янгиликлар

Наманганда ўтган "Андижон" - "Турон" учрашувида дуранг қайд этилди

Теглар :  АндижонТурон
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Турон" учрашуви бўлиб ўтди.


31 июль, шанба
АНДИЖОН – ТУРОН - 1:1
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов
Комиссар: Бекзод Арипов
Бошланиш вақти: 20:00

Голлар: Суннатилла Абдуллажонов 38, - 0:1 (Абдулазиз Абдурашидов). Павел Забелин 51, - 1:1 (Абдулҳай Исмоилов).

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 2.Сардор Хурсандов, 3.Азамат Исроилов (5.Абдувоҳид Ғуломов, 69), 7.Шерзод Ғуломжонов (20.Иззатилло Абдулҳақов, 77), 8.Бахтиёр Қосимов, 9.Павел Забелин, 14.Василий Совпель (10.Владислав Васильев, 46), 18.Абдуғани Камолов, 49.Пламен Димов, 70.Диёрбек Раҳимқулов, 77.Хуршидбек Убайдуллаев (11.Абдулҳай Исмоилов, 46).
Захира: 32.Жавоҳир Қиличев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 27.Миркомил Лоқаев, 28.Абдураҳмон Комилов.

"Турон": 87.Акмал Ортиқов, 7.Суннатилла Абдуллажонов (14.Дониёр Исмоилов, 84), 9.Ҳумоюн Муртозаев (43.Ким Бойонг, 75), 17.Музаффар Музаффаров, 18.Фозил Мусаев, 19.Владислав Касминин, 22.Абдулазиз Абдурашидов (8.Суннатилла Эрматов, 84), 30.Синиша Бабич, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 55.Даян Поньевич, 77.Билолхон Тошмирзаев (10.Ихтиёр Тошпўлатов, 74).
Захира: 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 3.Давронбек Умиров, 5.Ғиёс Комилов, 20.Фирдавс Чакалов. 

Огоҳлантиришлар: Владислав Касминин 67, Абдуғани Камолов 86.


ЯНГИЛАШ



90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. "Андижон" - "Турон" 1:1

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. Огоҳлантириш. "Андижон". Абдуғани Камолов

84. Ўзгаришлар. "Турон". Абдурашидов ва Абдуллажонов ўрнига Эрматов ва Исмоилов тушди

83. ЗАРБАААА! Суннатилла Абдуллажоновнинг зарбаси ноаниқ кетди! 

77. Ўзгариш. "Андижон". Ғуломжонов ўрнига Абдулҳақов

75. Ўзгариш: "Турон". Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Ким Бойонг тушди

74. Ўзгариш: "Турон". Билолхон Тошмирзаев ўрнига Ихтиёр Тошпўлатов тушди

69. Ўзгариш. "Андижон". Азамат Исроилов ўрнига Абдувоҳид Ғуломов тушди 

67. Огоҳлантириш. "Турон". Владислав Касминин

60. Ҳисоб тенглашгач "Турон" ҳужумкорликни оширди, аммо аниқ зарбалар йўқ

51. ГООООООООООООООЛ! Павел Забелин! 1:1. Ўнг қанотдан Абдулҳай Исмоилов узатган тўпни Забелин тўхтатмасдан дарвозага йўллади! 

50. Хавфли вазият! "Андижон"нинг ҳужуми, Пламен Димов тўпга улгурмади, Ортиқов ўз ўрнида

46. Ўзгаришлар. "Андижон". Убайдуллаев ўрнига Абдулҳай Исмоилов тушди, Василий Совпель ўрнига Владислав Васильев тушди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:1

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

42. ЗАРБАААААААААА! "Андижон" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, зарба дарвоза устунига тегиб қайтди! 

41. УХХХ! "Андижон" жарима тўпига эга бўлди, ошириб берилган тўпни ҳимояга ёрдамга келган Ҳумоюн Муртозаев боши билан қайтарди.

38. ГООООООООООООООООЛ! СУННАТИЛЛА АБДУЛЛАЖОНОВ 0:1. Ўнг қанотдан Абдурашидовнинг ҳаволатиб узатган тўпини Абдуллажонов боши билан дарвозага йўллади. 

38. Ўйин темпи паст, дарвоза томон зарбалар деярли йўқ

34. "Андижон"дан қарши ҳужум, Хурсандов олдинга борди ва кутилмаганда йиқилиб тушди, ҳужум узилиб қолди

28. Ҳумоюн Муртозаев! Унинг рақиб жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди!

22. Жамоаларга сув ичиб олишлари учун бир дақиқалик танаффус берилди.

20. ЗАРБАААА! Бабичнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб майдонни тарк этди

18. УХХ! Муртозаев Димов томонидан йиқитилди, "Турон"да хавфли жарима тўпи

9. ЗАРБА! Синиша Бабичнинг жарима майдони ёнидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

6. Ўйин темпи у қадар юқори эмас.

2. Бугунги баҳс Намангандаги "Марказий" стадионда ўтаётганини эслатиб ўтамиз.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика