«Андижон» Тошкентдаги йиғинни якунлади
17 фев 2017 14:11
Янгиликлар
«Андижон» Тошкентдаги йиғинни якунлади
Биринчи лиганинг доимий иштирокчиларидан бири бўлган «НБУ-Осиё»га қарши кечган баҳсда томонлар дурангга имзо чекди. Энг асосийси мураббийлар мазкур учрашув орқали кўрикдаги футболчиларнинг имкониятини яна бир бор кўздан кечирди. Шу боис бу каби ўртоқлик ўйинларида натижа асосий ўринга чиқмайди.
«Банкирлар»га қарши баҳсда ҳам бош мураббий Виталий Легай иккита таркибдан фойдаланди. Чилонзордаги сунъий копламали майдонда кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. «Андижон»нинг голига иқтидорли ярим ҳимоячи Аброр Комилов муаллифлик қилди.
«Андижон»: Азизбек Абубакиров, Акбар Ходжаев, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Абдурасул Комилов, Иброҳим Отахонов, Ғайрат Жўраев, Санжар Асқаралиев, Абдулазиз Ёқубов, Фарҳод Бекмуратов, Ойбек Нурматов, Алишер Абдувоҳидов.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Баракатилло Исроилов, Дилмурод Маҳмудов, Аҳрор Ўктамов, Мансур Маҳсудов, Муҳаммадюсуф Абдумажидов, Аброр Комилов, Камрон Абдуҳамидов, Хусниддин Хусниддов, Жаҳонгир Мақсудов, Бахтиёр Қосимов, Мақсуд Маҳмудов.
Мазкур ўйиндан сўнг футболчиларга икки кунлик дам берилди. Энди жамоа аъзолари душанба куни Андижонда, клуб қароргоҳида йиғилади ва тайёргарликни давом эттиради.
Фикрлар