"Андижон" тарихда илк бор "Пахтакор"ни Тошкентда енгди

Sherzod Nurmatov
13 апр 2025
Суперлига 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Андижон" қарама-қаршилиги ниҳоясига етди.

Унда "бургутлар" сафарда "шерлар"ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Эътиборлиси, "Андижон" ўз тарихида биринчи марта Тошкентда "Пахтакор"ни ютишни уддалади.

Бундан ташқари, "Андижон" 26 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор" дарвозасига 3 марта йўл топди. Андижонликлар охирги марта 1999 йилги Олий лига иккинчи даврасида "Пахтакор" дарвозасига 3 та тўп киритишга эришганди (3:3). 

Маълумот учун, бугунги баҳсдан кейин "Андижон" 9 очко билан 4-ўринга чиқиб олган бўлса, "Пахтакор" 3 очко билан 13-поғонадан жой олди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia