UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  0 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

“Андижон” ўз қароргоҳида навбатдаги йиғинга киришди Янгиликлар

“Андижон” ўз қароргоҳида навбатдаги йиғинга киришди

Теглар :  Андижон
Ўтган ҳафта Тошкентдаги йиғинни якунлаган андижонликлар 20 февралдан яна ўз қароргоҳида тўпланиб машғулотларга киришди.

Икки кунлик таътилдан сўнг футболчилар душанба куни Андижонда йиғилиб, тушликдан сўнг тренажёр залида жисмоний томондан ишлади. Бугундан эса машғулотлар яна кунига икки маҳалдан ўтказилади. Ушбу йиғин икки ҳафта давом этади. Бош мураббий Виталий Легайнинг маълум қилишича,  машғулотлар билан бирга яна назорат ўйинлари ҳам ташкил этилади.

Бу борада спарринг рақиб сифатида биринчи лига қатнашчилари бўлган “Истиқлол” ва “Ёзёвон-Лочинлари” каби жамоалар билан музокара ўтказилиши режа қилинган. Бунгача жамоа йиғинида иштирок этиб келган Ғайрат Жўраев эндиликда ўзига янги жамоа топадиган бўлди.

Таркибга эса Алишер Тўхтасинов билан Даврон Турсунов қўшилганини маълум қиламиз. Тўхтасинов ўтган мавсум “УзДонгЖу” шарафини ҳимоя қилган бўлса, Турсунов мавсум-2016ни “Андижон”да бошлаб, кейинчалик соғлиги билан боғлиқ муаммо туфайли ўйиндан ташқари холатда қолиб кетганди. Эндиликда у яна аввалги спорт формасини тиклаб боришга харакат қилмоқда.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика