

Ўйин икки томоннинг ўзаро келишувига асосан 30 дақиқадан 4 тайм кўринишида ўтди. Қизиқарли ўтган учрашувда “Андижон” рақибини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. "Андижон" таркибидан Лука Згурский ҳамда Абдулвоҳид Ғуломов гол муаллифига айланишган бўлса, “Сурхон”дан Достон Турсунов дарвозани ишғол қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” Суперлиганинг 21-турида 19 октябр куни Олмалиқда “Металлург”га қарши майдонга тушади, "Сурхон" эса 18 октябрда "Насаф" меҳмони бўлади.



