UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  153 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир"  2 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  35 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

"Андижон" - "Машъал". Ўйинолди йиғилиш бўлиб ўтди Янгиликлар

"Андижон" - "Машъал". Ўйинолди йиғилиш бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, бугун ПРО-Лига клублари бир ойлик танаффусдан сўнг расмий баҳсларга киришади.

19-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади. Унда "Андижон" Муборакнинг "Машъал" жамоасини қабул қилади. Кеча учрашув комиссари Роман Черников "Соғлом авлод" стадионига ташриф буюриб, ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида ўйинолди йиғилиш ўтказди. 

Унда одатдагидек, ҳар икки жамоанинг расмий шахсларига ўйин олдидан қилиниши керак бўлган ишлар ва баҳс чоғида амал қилиниши зарур бўлган жиҳатлар бўйича Роман Черников тушунтириш бериб ўтди. 

Ўйинолди йиғилишда одатга кўра, жамоаларнинг қайси рангли либосда ўйнашига ҳам ойдинлик киритиб олинди. Унга кўра, мезбонлар оқ рангли, меҳмонлар эса сариқ-қизил рангли либосида майдонга тушиши маълум бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" - "Машъал" учрашуви бугун "Соғлом авлод" стадионида соат 19:00да бошланади. Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечиши кутилаётган учрашувга мухлисларни чорлаймиз!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика