UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  2 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  1 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  17

“Андижон” клуби устоз ва мураббийларни байрам дастурхони атрофига йиғди Янгиликлар

“Андижон” клуби устоз ва мураббийларни байрам дастурхони атрофига йиғди

Теглар :  "Андижон"
Барчанинг хабари бор, 1 октябрь куни Ўзбекистонда “Устоз ва мураббийлар куни" байрами сифатида нишонлаб келинади.

Шу муносабат билан бугун “Андижон” футбол клуби устоз ва мураббийларнинг меҳнатлари, уларнинг саъй-ҳаракатлари, клуб фаолиятидаги аҳамиятларини инобатга олиб, ўз вақтида “Андижон” футбол клубида раҳбарлик ва мураббийлик лавозимларида ишлаган, шунингдек, жамоамизнинг муваффақиятлари учун ўзларининг меҳнатини сингдирган мутахассисларни бир дастурхон атрофида йиғиб, барчага байрамона кайфият улашилди. Жамоамизнинг фаолиятида ўзига хос из қолдирган қуйидаги мутахассислар байрамда иштирок этишди:

“Андижон”  футбол клубининг ўз вақтида раҳбар лавозимларида ишлаган Набижон Сатторов, Фозилжон Мирзаев, Азизбек Сулаймонов, Илҳом Устахонов, шунингдек, ажойиб футболчи сифатида яхши ном қолдирган ва кейинчалик мураббий сифатида ишлаган Рустам Абдиев, Бахтиёр Ҳамидуллаев, бугунги кунда болалар футболи марказларида раҳбарлик лавозимида ишлаётган Отабек Қиличев, Темур Тўхтасинов, узоқ йиллар давомида Андижон вилояти футбол федерациясида меҳнат қилган Музаффар Мамедов, “Наврўз” стадионининг узоқ йиллик директори Жаҳонгир Мадихонов, “Футбол Экспресс” газетасининг бош муҳаррири бўлган Шукурулло Исҳоқов кабилар ташриф буюришди. 

Шунингдек, жамоамизнинг жонкуярларидан бўлмиш Рустамбек Ўктамбеков, фахрийлардан эса “Андижон” футбол клубининг фахрийлар кенгаши раиси Жамолхон Баҳодиров, “Андижоннома” газетаси мухбири, “Бобур Арена” стадионининг ширин овоз сухандони Ғуломқодир Абдураҳимов, фаол фахрий мухлисларимиздан Муҳаммадкарим Тожибоев ҳамда яна 10 дан ортиқ фахрий мухлисларимиз тадбирда иштирок этишди.  

Ҳар доимгидек байрам маросими “Андижон” футбол клубининг ҳамкори бўлмиш “Улфатлар 3” чойхонасида ташкил этилди. Байрамона тус олган ўзига хос тадбир давомида узоқ вақтдан бери бир-бири билан кўришишга муваффақ бўла олмаётган эски қадрдон танишларнинг қизғин суҳбатлари, самимий тарздаги тилаклари, ўтмишда бўлиб ўтган қизиқдан-қизиқ воқеаларни ёдга олишлари билан вақт қандай ўтиб кетганини ҳеч ким сезмай қолди. 

“Андижон” футбол клуби томонидан эски танишларни йиғиб, уларнинг ҳурматини жойига қўйгани муносабати билан меҳмонлар клуб раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди. Тадбир сўнггида эса байрам муносабати билан барча устоз ва мураббийларга клубнинг эсдалик совғалари топширилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика