UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  0 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  112 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7

"Андижон" клуби ривожланиш йўналишини ўзгартирмоқда. Тез орада академия қурилиши бошланади Янгиликлар

"Андижон" клуби ривожланиш йўналишини ўзгартирмоқда. Тез орада академия қурилиши бошланади

2023 йилда "Андижон" клуби Про лигадан Суперлигага қайтиб чиқди ва Александр Хомяков қўл остида ажойиб натижалар қайд этди.

"Бургутлар" мамлакат етакчи клубларига қарши ўйинларда ҳам ғалабаларга эришди ва 40 очко билан мусобақа жадвалининг 7-поғонасини эгаллади. Клубнинг албаниялик ҳужумчиси Рубин Хебай мавсум кашфиётларидан бирига айланди ва яқиндагина Саудия Арабистонининг "Ал Оруба" клубига яхшигина сумма эвазига трансфер қилинди. Ўтган мавсум "Андижон"ни ўз қарамоғига олган "Ўзавтосаноат" раҳбари Улуғбек Рўзиқулов энди клуб асосий урғуни ёш ва келажаги бор футболчиларга қаратишга қарор қилди. Сабаби мана шу ёшлар бир неча йил ичида "Андижон"га фойда келтиришлари аниқ.

Клуб шу йил ўз академиясини қуришни бошлайди ва андижонлик ёш болалар мана шу ерда миллионлар ўйини бўлган футболнинг сир-асрорларини ўрганишлари мумкин бўлади.

Академия ўз мевасини тезда бермаслигини аниқ. Яқин йилларда "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қилиши мумкин бўлган ёшлар ҳам керак. Бу борада "Андижон" бир қатор трансферларни амалга оширди.

Шерзод Эсанов
20 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум ўртасида "Олимпик" клубига ижарага берилганди. "Андижон" уни ортга қайтаришга қарор қилди. Ўзбекистон U-23 терма жамоасига номзод бўлган футболчи бу йил "бургутлар" етакчисига айланиши кутилмоқда. У 2023 йилда U-20 Осиё чемпиони бўлди, Аргентинада ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этди ва гол уришга эришди. Ханчжоуда ўтган Осиё ўйинларида эса Индонезия билан баҳсда иккита тўп киритишга муваффақ бўлди.




Бектемир Абдуманнонов

22 ёшли креатив ва чаққон ҳужумкор ярим ҳимоячи "Металлург" клубидан келиб қўшилди. Бектемир 2022 йилда Суперлигада 8та гол урган ва мавсум кашфиётларидан бири бўлганди. Афсуски 2023 йилда Бекобод клуби бош мураббийи Веско Стешевич билан муносабатлари бузилди ва футболчи мавсумнинг иккинчи қисмини U-21 жамоасида ўтказди. 2024 йилда Абдуманнонов ўзининг ҳақиқий кучини кўрсатишига шубҳа йўқ.

Рустам Турдимуродов

Аргентинада ўтган Жаҳон чемпионатининг яна бир иштирокчиси бўлган иқтидорли ҳужумчи ҳам "Андижон"га келди. "Пахтакор" ўтган йил ёзда Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клубига ижарага берганди. Мавсум бошида клубдан катта миқдордаги очколар олиб ташлангани якунда барибир ўз сўзини айтди ва "Энергетик" қуйи лигага тушиб кетди. Турдимуродов "бургутлар" сафида голлар уриб мухлислар ёқимтойига айланмоқчи.




Максим Сарраф

"Андижон" клуби учун омадли ўтишлардан бири бу Москванинг ЦСКА ҳамда Сурия миллий терма жамоаси аъзоси Максим Саррафнинг келиши бўлди. Максим яқинда Қатарда ўтган Осиё кубогида терма жамоа қайдномасида бўлди. Ўтган йил Тошкент мезбонлик қилган U-20 Осиё кубогида Сарраф учта ўйиннинг барчасида терма жамоа дарвозасини қўриқлаганди.

Лука Згурский

Яна бир омадли трансферлардан бири. 187 сантиметр бўйга эга 18 ёшли иқтидорли ҳужумчига "бургутлар" ЦСКАга қарши кечган назорат учрашувида эътибор қаратишди. Згурский Россия ёшлар лигасида 49та ўйинда 34та гол уришга эришган.

Футболчилардан ташқари Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клубидаги фаолияти билан таниш бўлган икки мураббий Юрий Свирков ва Владимир Белявский билан ҳам келишувга эришилган. Улар янги очиладиган "Андижон" клуби академиясида ишлашади.

"Андижон" бу трансферлар билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Таркибга ёш ва иқтидорли футболчилар келишда давом этади. Мақсад тажрибали ва ёш футболчилар уйғунлигидаги кучли, рақобатбардош жамоа тузиш.


Жасурбек Асланов

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика