

Хабарингиз бор, 7 март, душанба куни “Андижон”ни Тошкентда “Пахтакор”га қарши учрашув кутиб турибди.
“Андижон” ишқибозлари клуби мазкур ўйинга ташриф буюриб, севимли жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлашни мақсад қилган. – “Пахтакор”га қарши баҳсни интизорлик билан кутмоқдамиз. Янги мавсумдан умидимиз катта. Насиб қилса сафардаги илк учрашувдан очко билан қайтамиз. Ўйлайманки мураббийлар ва футболчиларнинг тайёргарлиги юқори даражада. Мухлислардан эса ушбу сафар ўйинига тартиб-интизомга амал қилган холда бориб келишларини сўраймиз – дейди ишқибозлар клуби раиси Нодирбек Тўйчиев.


