UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   14 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  4 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  2 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  19 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  10 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  9 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0

"Андижон" иккига бўлиниб ўйин ўтказди Янгиликлар

"Андижон" иккига бўлиниб ўйин ўтказди

Теглар :  Андижон
Олий лигада кичик танаффус юз бергани боис “Андижон” айни пайтда ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоамиз 21-турда ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилади.

Олий лигадаги танаффус натижасида 6 сентябрь куни “бургутлар” қўшни жамоа “Нефтчи”га қарши назорат учрашувини ташкил этишни режалаштиришганди. Бу ўйин “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо фарғоналиклар ўйинни бекор қилишди. Натижада Сергей Ковшов кеча икки томонлама ўйин ўтказиб футболчиларни синаб кўрди. Майдонда “Сариқлар” ва “Кўклар” куч синашишди. Бу баҳсда “Сариқлар” 4:1 ҳисобида устун келди. Иброҳим Отахонов ва Анвар Бердиев дублга эришишган бўлса, “кўклар”дан Лочин Солиев ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Биринчи бўлимда “Сариқлар” сафида ҳаракат қилган Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев ва Асқар Жадигеров иккинчи таймда “Кўклар” таркибида тўп суришди.   

 “Сариқлар” таркиби: Геннадий Мошняга, Иқбол Бобохонов, Жавлон Гусейнов, Даврон Турсунов, Асрор Раҳмонов, Иброҳим Отахонов, Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев, Асқар Жадигеров, Рустам Аъзамов, Анвар Бердиев.

“Кўклар” таркиби: Элдор Исабоев, Раҳим Қодиров, Тунсунбой Хусанов, Умрилло Рамозонов, Шохсултон Парпиев, Фарруҳ Мирзаев, Фарҳод Бекмуродов, Шукур Жумабоев, Абдулатиф Абдуқодиров, Абдумалик Абдуллаев, Лочин Солиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Хондамир Юлдашев, Хаял Исмоилов.

Голлар: И.Отахонов (2 та), А.Бердиев (2 та) – Л.Солиев.


“Андижон” клуби матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика