

"Андижон" жамоаси футболчилари карантин даврини қандай ўтказмоқда? Бу ҳақда жамоамиз сардори Фарҳод Бекмуратов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Каратин даврида мураббийларимизнинг кўрсатмасига асосан белгилаб берилган машқларни бажариб, ўз спорт формамизни ушлаб туришга ҳаракат қиляпмиз. Бу синовлар вақтинча эканлигини барчамиз тушуниб турибмиз. Яқин вақтлар ичида албатта пандемия бартараф этилади ва чемпионатимиз тикланиб, мухлисларни хурсанд қилишда давом этамиз. Аввало ҳалқимизни, мухлисларимизни ваҳимага тушмасликларини сўрайман. Биз уйда ўтириб, касаллик тарқалиб кетмаслигини олдини оламиз, шу сабабли, барчангизни уйда ўтиришингизни тавсия қиламан".




