

«Андижон» жамоаси эса 19 март санасидан бошлаб ўз қароргоҳида кейинги турда бўлиб ўтадиган «Насаф»га қарши ўйин учун тайёргарликка киришган.
Мазкур учрашув 30 март куни бўлиб ўтади. Ушбу ўйингача бироз муддат борлиги учун орада ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Шунинг асносида «Андижон» 23 март куни «Бобур Арена»да Қирғиз Республикаси U-20 терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Беллашув соат 16:00 да бошланади.



