UZ

Сўнгги янгиликлар

17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  38 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  67 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3

Андижон. Федерация Кубоги “ФИМИ-2005”га насиб этди Янгиликлар

Андижон. Федерация Кубоги “ФИМИ-2005”га насиб этди

Теглар :  АндижонФИМИ-2005
Ушбу ҳафтада Андижонда 2005-2006 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.

Андижон вилояти футбол федерацияси Кубоги ўйинлари кеча ўз якунига етди. Мазкур мусобақада Андижон вилоятидаги футбол га ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг жамоалари иштирок этди. Жами 8та жамоа иштирок этган мусобақада жамоалар ўзаро икки гурухга ажратилган холда, курашга киришилди.  


Ўйинлар Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “ФИМИ” стадионида бўлиб ўтди.  Гуруҳ якунларига кўра, "А" гуруҳидан биринчи ўринни "ФИМИ-2005" жамоаси эгаллаб финалга йўл олган бўлса, "Б" гуруҳида "ФИМИ-2006" жамоаси пешқадамлик қилиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Кеча мусобақанинг финал баҳси бўлиб ўтди. Бош соврин учун Андижон шаҳар футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг икки жамоаси ўзаро кураш олиб борди. Дарвоқе, ушбу даргоҳнинг 2005 йилларда туғилган болалар жамоасига Шохрух Ишанов устозлик қилаётган бўлса, 2006 йилда таваллуд топган болалар жамоасини Лочин Гулдаев бошқариб бормоқда. Қизиқарли ва томошабоп руҳ остида ўтган учрашувда “ФИМИ-2005” жамоаси 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди. 2-ўрин эса “ФИМИ-2006”  жамоасига насиб этди. 3-ўрин эса иккита жамоа қўлга киритди дея тақдирланди. Булар Андижон вилоят футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернат жамоаси билан Бўстон даҳасидаги вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби жамоасидир. Мусобақанинг тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда ўтказилди. Унга таниқли легионеримиз Вагиз Галиулин ташриф буюрганини аълоҳида эътироф этиш лозим. Бугунги кунда Россия премьер лигаси иштирокичиси бўлган “Тосно” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 30 ёшли легионеримиз куни-кеча ўзи туғилиб ўсган Андижонга ташриф буюрди. Ундан ташқари мусобақанинг тақдирлаш маросимига вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, “Андижон” жамоасининг собиқ ҳужумчиси Лочин Солиев ва яна бир қатор таниқли футбол шахслари ташриф буюрди.


Одатга кўра, мусобақа қатнашчилари Андижон вилояти футбол федерациясининг диплом, медал ва бир қатор эсталик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек ҳар бир амплуа бўйича мусобақада ўзини кўрсатишга эришган футболчиларга ҳам Вагиз Галиулин томонидан эсталик тўплари тақдим этилди. Шу тариқа вилоят футбол федерацияси Кубоги кўтаринки руҳда якун топди.  

Турнир якунига етгач, “ФИМИ-2005” жамоаси устози Шохрух Ишанов ўз фикрларини билдириб ўтди. – Ҳар бир турнирда ўз олдимизга доим юқори ўринларни эгаллашни асосий мақсад қилиб қўямиз. Гарчи болалар турнири бўлсада, ҳар бир баҳсда ижобий натижага эришишга уринамиз. Бугунги финал ўйини жангавор руҳ остида ўтди. Футбол мактабимизнинг 2006 йиллардан иборат жамоаси ҳам етарлича қаршилик кўрсатди. Аммо тажриба борасида 2005 йилларда туғилган болаларимиз устунликка эришди. Ушбу Андижон вилоят футбол федерацияси Кубоги мусобақаси ҳар бир жамоа учун фойдали бўлди деб ўйлайман. Албатта бош совринни қўлга киритганимиздан хурсандман. Шогирдларимга раҳмат. Улар берилган кўрсатмаларни имкон қадар ҳар бир ўйинда бекаму-кўст бажаришга уринди. Ушбу ижобий натижамиз келгусида футболчиларимга қўшимча куч бағишлайди деб умид қиламан. Мақсадимиз улани тўғри тарбиялаб бориш. Мусобақа ташкилотчиларига ҳам миннатдорчилик билдираман. Қўлга киритилган Кубок “ФИМИ” аъзолариники деган бўлардим.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика