

Бўлажак ўйиннинг бошланиш вақти ўзгарди. Унга кўра, баҳс соат 18:00да эмас, 17:30да старт оладиган бўлди.Мухлисларни “Соғлом авлод” стадионига таклиф этиб қоламиз.
Шунингдек эртага ёшлар жамоамиз “Бухоро” ўринбосарларига қарши учрашувини Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “Футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати”нинг майдонида ўтказади. Мазкур беллашувнинг бошланиш вақти соат 17:00га белгиланган.




