“Андижон”: Бизни телеграмда ҳам кузатиб боринг
10 фев 2016 11:00
Янгиликлар
“Андижон”: Бизни телеграмда ҳам кузатиб боринг
Айниқса ҳозирги кунда “Telegram” ижтимоий тармоғи жуда оммалашди. Дўстлар билан суҳбат ва расмларни юбориш учун жуда қулай бўлган ижтимоий тармоқдан кўпчилик фойдаланмоқда. “Андижон” ФК матбуот хизмати ҳам мухлисларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Telegram”да ўз расмий каналини очди. Эндиликда жамоамизга оид энг сўнгги хабарларни телергамдаги расмий каналимиз - @fcandijon орқали кузатиб боришингиз мумкин. Эътиборлиси каналимиз очилганига бир ҳафта бўлди ва шу вақт оралиғида аъзо бўлганлар сони 100тадан ошди. Жамоамизга бефарқ бўлмаган бошқа ишқибозларни ҳам ушбу каналимизга обуна бўлишини тавсия қиламиз. Агарда сиз аввалроқ қўшилган бўлсангиз, у холда дўстларингизга хабар беринг.

Бунинг учун “Telegram”нинг Search (Поиск, Қидирув) жойига @fcandijon сўзини ёзсангиз кифоя.
"Андижон" ФК матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар