

Ўтган йили жамоада тўп тепган футболчилардан Анвар Бердиев, Даврон Турсунов, Иброхим Отахонов, Асрор Раҳмонов, Шукур Жумабоев, Жавлон Гусейнов, Фарруҳ Мирзаев, Иқбол Бобохонов, Лочин Долимов билан шартномалар яна бир йилга узайтирилди.
Улар билан шартномалар 1+1 кўринишида тузилди. Янги ўйинчилардан эса Темур Васильев, Рустам Аъзамов, Мирзакамол Камолов, шунингдек "УзДонгЖу"дан таклиф этилган Исломбек Каримов, Салоҳиддин Салоҳидинов, Бекзод Ғозиев каби ўйинчилар билан ҳам шартнома тузилди. Бундан ташқари Тошкентдаги йиғинда яна янги ўйинчилар билан ҳам шартномалар имзоланади.
"Андижон" жамоаси матбуот хизмати.



