“Андижон” 10 декабрь куни йиғинни бошлайди

Narzulla Saydullayev
8 дек 2015, 08:34
Ушбу ҳафтада олий лиганинг айрим жамоалари таътилдан қайтади ва йиғинга киришади.

Хусусан андижонликлар ҳам 10 декабрь, пайшанба куни йиғилади. Мураббий Нозим Муллаохуновнинг айтишича, шу куни асосан маҳаллий футболчилар тўпланади ва ҳал қилувчи йиғинга ҳозирлик кўриб борилади. Ушбу босқичда асосий эътибор андижонлик футболчиларга қаратилади ва уларнинг нималарга қодирлиги кўздан кечирилади. Машғулотлар кунига бир маҳалдан, Шўрбулоқ даҳасидаги сунъий майдонда ўтказилиши кўзда тутилган. Машуғлотлар Муллаохунов бошчилигида ўтади. Унга ёрдамчи мураббий Виталий Легай кўмаклашади. Бошқа вилоятлик бўлган футболчилар эса 20 куни Андижонга етиб келади ва шу кундан бошлаб, ҳал қилувчи йиғинлар бошланади. Бош мураббий масаласи ҳозирча очиқ турибди. Сергей Ковшовнинг тақдирига яқин кунларда ойдинлик киритилса ажаб эмас. Бу ҳақда кейинроқ яна маълумот берамиз.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia