Андерссон: "Ибрагимович термага қайтмоқчи бўлса, менга қўнғироқ қилсин"

Mirjalol Normatov
5 янв 2020, 15:13
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович миллий термага қайтиши мумкин.

Швеция миллий термаси бош мураббийи Янн Андерссоннинг айтишига кўра, у Златан билан бу борада гаплашишга тайёр.

"Миллий термада фаолиятини якунлаган футболчиларни қайтаришга тайёрман. Агарда Златан термада ўйнашни истаса, менга қўнғироқ қилсин. Футболчини термага чақиришдан осони йўқ", - деди мураббий.

Ибрагимович 2016 йилнинг ёзида термадаги фаолиятини якунлаганди. У миллий жамоа таркибида 116 ўйинда 62 гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Fotbollskanalen

Сўнгги янгиликлар

Барча ›