Анчелоттининг ёрдамчиси: "Роналду ва Бэйл ўртасида муаммо йўқ"

Aslanov Jasurbek
15 янв 2015, 08:55
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдуда ярим ҳимоячи Гарет Бэйл билан муаммо йўқ.

Бу ҳақда "Қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелоттининг ёрдамчиси Поль Клемент маълум қилди.

"Бэйл ва Роналдунинг муносабатлари жуда яхши. Шунчаки ба ҳақда кўпиртириб юборишган. Улар хар куни машғулотларда суҳбатлашишади. Бэйл испан тили билан мақтана олмайди, аммо уни ўрганишда ва ўсишда давом этяпти. Роналду эса унга тилда катта ёрдам беряпти" - дейди мутахассис.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›