
Бу ҳақда "Қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелоттининг ёрдамчиси Поль Клемент маълум қилди.
"Бэйл ва Роналдунинг муносабатлари жуда яхши. Шунчаки ба ҳақда кўпиртириб юборишган. Улар хар куни машғулотларда суҳбатлашишади. Бэйл испан тили билан мақтана олмайди, аммо уни ўрганишда ва ўсишда давом этяпти. Роналду эса унга тилда катта ёрдам беряпти" - дейди мутахассис.