

"УЕФА Чемпионлар лигасида VAR тизимини ишга тушириш борасида кечикяпти. Уларнинг айтишича, бу видео ёрдам тажрибасига эга бўлмаган ҳакамлар учун муаммога айланиши мумкин экан. Агар VARни ҳозир ишга туширсак, улар плей-оффгача етарли тажрибага эга бўлишади.
Сўнгги вақтда хатолар жуда кўп бўлди. Агар чемпионатда хатога йўл қўйилса, сизда вазиятни ўнглаш учун вақт бўлади, аммо Чемпионлар лигасида турнирни тарк этасиз.
Видеоассистент тизими А Серия учун ёмон қарор дея олмайман. Албатта, баъзи негатив вазиятлар бўлди, аммо сўнгги қарорни ҳакам қабул қилади. VAR реферига кўра олмаган вазиятни тақдим этади. VARдан кўпроқ фойдаланиш керак деб ҳисоблайман" - дейди Анчелотти.



