Анчелотти "Сосьедад" билан дурангга қарамай, "Реал" футболчиларини мақтади

Sherzod Nurmatov
30 янв 2023, 18:32
"Реал" устози Карло Анчелотти "Реал Сосьедад"га қарши голсиз дуранг билан тугаган ўйиндаги шогирдларининг ҳаракатларини мақтади.

Мадридликлар Ла Лига доирасида "Сосьедад" ҳимоясини бузиб ўта олмагандан сўнг турнир пешқадами "Барселона"дан 5 очко ортда қолмоқда. Кеча рақиб дарвозабони "қироллик клуби" футболчиларининг 7 та аниқ зарбасини қайтариб, 7 та сейв намойиш этди. Бу унинг ушбу мавсумдаги энг яхши кўрсаткичи бўлди. Шуларнинг учтаси Винисиус Жуниорнинг ҳаракатини тўхтатиш учун амалга оширилди.

Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ўйиндан кейин шогирдларининг кўрсатган ўйинидан қониққанини билдирди. Шунингдек, у қуйидаги фикрларни билдирди: 

"Бу – шармандалик, чунки жуда яхши ўйнадик ва ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Биз тўлиқ ўйин ўтказдик. Бу мавсумдаги энг яхшиларидан бири эди. Лекин афсуски, омадимиз келмади".

"Реал Сосьедад" эса "Реал"ни қимматли очколардан маҳрум этиб, 1 та ўйин кўпроқ ўтказган ҳолда 3 очко ортда қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Yahoo Sports