

"Мен нима қилишим кераклигини биламан, ўз навбатида футболчилар ҳам нималар қилишлари кераклигини билишади. Биламиз, янги тизим ҳозирча идеал ҳолатда эмас. Бироқ бу тизим орқали биз яхшироқ прессинг қилишимиз ва кўпроқ кучга эга бўлишимиз мумкин. Ярим ҳимоячилар кўпроқ югуришади ва ҳимояга ҳам ёрдам беришади.
Модрич ва Крооснинг ўрни? Улар исталган тизимда муаммосиз ўйнай олишади. Ўтган мавсумда улар буни бир неча марта исботлашган", - деди Анчелотти.


